На верх

Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Admin   07,09-2019 5677

Вазирлар Маҳкамасининг аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда
- “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти ташкил этилиши, ушбу муассаса аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши;
- Ҳар бир туман (шаҳар)да босқичма-босқич “Мадад”нинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилиши;
“Мадад” ташкилоти фуқароларга бевосита ҳамда онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат бериши, ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиши белгиланди.
Шунингдек, қарорга асосан Адлия Вазирлигининг “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, Адлия органлари ва муассасаларида ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхоналари давлат муассасалари шаклида қайта ташкил этилиши белгиланди.

Расмий ҳужжатнинг тўлиқ матни http://lex.uz/m/acts/4500969

Присоединяйтесь к нашим социальным сетям!