На верх

Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритилди

Admin   11,01-2021 5590

Маълумки, коронавирус пандемия шароитида ҳар бир мамлакат ўз ички имконияти, салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда кутилмаган чора-тадбирларни амалга оширишга мажбур бўлди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳам инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни сақлаш, иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, тадбиркорларни, айниқса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди, қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, коронавирус пандемиясига қарши тадбирлар учун инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил қилиниб, дастлаб бунинг учун 10 трлн.сўм маблағ ажратилган бўлса, пандемия режадагидан узоқроқ муддат давом этгани сабабли қўшимча харажатлар учун яна 3,4 трлн.сўм маблағ ажратилди. Ушбу қўшимча маблағ асосан короновирусга чалинган беморларни даволаш, инфекциянинг тарқалиши олдини олиш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришга сарфланди.

Жамғарманинг оширилган харажатларининг 1,7 трлн.сўми Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн.сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланиши белгиланган эди.

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 5,5 млрд. АҚШ доллари, шундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2,5 млрд. АҚШ долларигача миқдорида белгиланиши бўйича ўзгартириш киритилди.

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши белгиланди.

Қонуннинг 16-моддаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 5,5 млрд. АҚШ доллари, шундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2,5 млрд. АҚШ долларигача миқдорида белгилансин”.

Қонундаги  3-илова матни янги таҳрирда баён этилди.

“2020 йил учун давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатлари” ва “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари” кўрсатиб ўтилди.

Присоединяйтесь к нашим социальным сетям!