На верх

5 муҳим ташаббус амалда: маънавият масканида учрашув

Admin   27,06-2019 7762

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан Марказда қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Ходимларимизнинг аксариятини ёшлар ташкил этганлиги боис беш ташаббусни айнан Ўзбекистон давлат Консерваториясидан бошлашни истадик.

Жорий йил 27 июнь куни марказ касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан марказ жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон давлат Консерваториясига ташриф буюрилиб, марказ ходимлари учун санъат арбоблари, профессор-ўқитувчилар ва профессионал ижодий гуруҳлар билан маънавий-маърифий, маданий-оммавий тадбирлар ташкил этилди. Улар иштирокида ходимларимиз билан бевосита бадиий учрашув ва давра суҳбати ўтказиш, мусиқа, рақс ва мусиқа асбобларини чалиш бўйича мастер-класс ўтказилди.

Бегматова Мафтуна

Бош маслаҳатчи 
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Присоединяйтесь к нашим социальным сетям!