На верх

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази 2021 йил февраль ойидаги энг яхши ходимини аниқлади

Admin   05,03-2021 5705

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан февраль ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Марказнинг Веб-ресурслар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Жамшид Ғофуров топилди.
Ж.Ғофуров ҳуқуқий тарғибот йўналишидаги веб-технологиялар бўйича дизайн ишлари ҳамда аҳолини қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, кундалик ҳаётда кенг тарқалган муаммолар, болалар ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ва бошқа бир қатор муҳим масалалар бўйича ахборот-тушунтириш материаллари (қўлланма, флаер, буклет, инфографика ва бошқа) тайёрлашда фаол иштирок этиб, самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Марказ жамоаси Жамшид Ғофуровни ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида омад ва ривож тилайди.

Присоединяйтесь к нашим социальным сетям!