Yuqoriga

Марказда янги тайинлов

Admin   21,02-2020 4195

#Тайинлов

Марказда янги тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази директорининг тегишли буйруғи билан Ахмедов Музаффар Муроджонович Марказнинг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

М.Ахмедов 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
М.Ахмедов ушбу лавозимга тайнлангунга қадар Марказнинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Марказ жамоаси янги лавозимга тайинланган М.Ахмедовни чин дилдан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.