Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлайди ва вақтингизни мазмунли ўтказиш учун bolahuquqlari.uz сайтини тавсия этади.
bolahuquqlari.uz портали 14 ёшгача бўлган болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган бўлиб, маълумотлар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган.
Ёрқин ва эътиборни тортувчи ранглар, расмлар ва суратлар орқали болалар учун қизиқарли дизайн яратилган.
Болажонлар ўз уйларидан туриб кўнгилочар-интерактив ўйинлар, мантиқий топшириқлар, тестлар орқали ҳуқуқий билимларини янада оширишлари мумкин.
bolahuquqlari.uz – ҳуқуқни қизиқарли тарзда ўрганиш имконияти. Имкониятни қўлдан бой берманг!
Biz ijtimoiy tarmoqlarda!
19 498 foydalanuvchi
74 foydalanuvchi
6 136 foydalanuvchi