Yuqoriga

Карантин қоидалари бузилганда ИИВ маъмурий ишлани кўриб чиқиши мумкин

Admin   29,10-2020 3326

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

– Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра (ЎРҚ–643-сон, 26.10.2020 й.) энди эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш (54-модда) билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

– Бунда, ички ишлар органлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони қўллашга фақат тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилган тақдирда, ҳақлидир.

Шунингдек, эндиликда карантин шароитида ҳайдовчилар томонидан Кодекснинг 54-моддасининг иккинчи қисмида  (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан маъмурий иш кўрилгунига қадар ушлаб турилиши мумкин.

– Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot