Yuqoriga

Мамлакатимизда солиқларни ким жорий этади? Солиқларнинг қандай турлари бор?

Admin   12,02-2019 10179

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 123-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланишича, солиқларга қуйидагилар киради:

  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • қўшилган қиймат солиғи;
  • акциз солиғи;
  • ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • мол-мулк солиғи;
  • ер солиғи;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.