Yuqoriga

ТАЙИНЛОВ: “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди

Admin   06,11-2020 4605

Адлия вазирининг 2020 йил 5 ноябрдаги тегишли буйруғи билан Фурқат Шомуродович Тожиев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.

Ф.Тожиев 1986 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2008 йил  Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2009 йилда вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида мутахассис лавозимидан бошлаган. 2011 йилдан 2020 йилга қадар Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Ф.Тожиев 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Манба: http://uza.uz/uz/posts/tayinlov-adolat-milliy-huquqiy-axborot-markaziga-direktor-tayinlandi