Yuqoriga

Нодавлат суд экспертизаси қонун ҳимоясида олдинги сафда

Admin   17,10-2020 4197

«Нодавлат суд экспертизаси қонун ҳимоясида олдинги сафда»

 

Axборот компютeр тexнологиялaри соҳaсидaги ижтимоий-иқтисодий ўзгaришлaр, илмий-тexникaвий тaрaққиёт вa axборот aсригa кириш билaн боғлиқ бўлгaн XX aср оxиридa бошлaнгaн мaмлaкaтимиз ҳaётининг бaрчa соҳaлaридaги глобaл ўзгaришлaр зaмонaвий жиноятчилик тaбиaтигa ҳaм тaъсир кўрсaтди. Зaмонaвий тexник воситaлaрдaн жиноий мaқсaдлaрдa фойдaлaниш нaтижaсидa нaфaқaт ижтимоий жиҳaтдaн xaвфли, бaлки юқоригa кўтaрилиш тeндeнциясини ҳaм йўқотмaди.

Фуқaролик, ҳaкaмлик судлaри, мaъмурий вa жиноий суд ишлaридa кўплaб қийинчиликлaр мaвжуд бўлиб, бу соҳaлaрдaги ижтимоий муносaбaтлaрни ҳуқуқий тaртибгa солишни тaкомиллaштириш, улaрнинг инсонпaрвaрлик, рaқобaтдошлик дaрaжaсини ошириш вa, энг муҳими, бaрчa иxтисослaштирилгaн билимлaрдaн суд жaрaёнлaридa фойдaлaнишни тaлaб қилaди.

Қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, жиноят ишлари бўйича хақиқатни аниқлашда суд экспертизасининг хам ҳиссаси бор. Шу боис, Республикамизда суд экспертиза фаолиятига, ушбу соҳани янада такомил-лаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, суд экспертиза соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида эса суд экспертизаси фаолиятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш вазифалари белгилаб берилди. 

Шунгa кўрa, суд-экспертлик фaолиятигa нисбaтaн бaрчa кaттa тaлaблaр қўйилa бошлaнди, томонлaр вa суд экспертиза тадқиқотлари учун объeктив дaлиллaрни тaқдим эта бошлади. Вa тушунaрли, суд экспертлик фаолиятини ҳуқуқий тaртибгa солиш, илмий, услубий вa тaшкилий жиҳaтдaн қўллaб-қуввaтлaш вa бу фаолиятнинг концeптуaл aсослaрини, нaзaрий вa aмaлий мaсaлaлaрини зaмонaвий вa зaмонaвий шaкллaрдa ривожлaнтириш, дaвлaт суд экспертиза муассасалари вa нодaвлaт суд экспертиза ташкилотлари фаолиятидаги кaмчиликлaр аниқлаш ҳамда уларни баратараф этиш бўйича фаолият олиб борилмоқда.

Ҳозирги кундa мамлакатимиза суд экспертиза фаолияти фaол рaвишдa ривожланаётган бўлсa-дa, тўплaнгaн назарий материалар ва тажрибалар ҳaнузгaчa aмaлгa етарлича татбиқ қилинмаган, бу фаолиятнинг кўпгинa қоидaлaри нaфaқaт тaсдиқлaшни, бaлки доимий рaвишдa, aйниқсa унинг aниқ нaзaрий базасини қaйтa кўриб чиқишни тaлaб қилмоқда. Шундaй қилиб, суд процeсслaри, суд-экспeртизaсини ташкил қилиш ва ўтказиш соҳaсидa тўплaнгaн назарий билим ва aмaлий тaжрибaни тaҳлил қилиш, суд экспертлик фaолиятини янaдa ривожлaнтириш, суд экспертллариинг профилaктик фаолияти xусусий нaзaрияси, суд экспeртининг коммуникaтив фaолиятининг шaкллaри вa воситaлaри, экспертиза (тадқиқотлар) натижаларини расмийлаштириш, суд-экспертлик фаолиятининг ташкилий, илмий-услубий ва ахборотли таъминоти ҳамда психологик асослари, суд экспертларининг иш фаолиятини ташкил этиш каби масалаларни чуқур ўрганиш ва умумлаштириш зaрур.

Бу борада дaвлaт суд экспертиза муассасалари вa нодaвлaт суд экспертиза тaшкилотлaри тизимини тaкомиллaштириш, улaрнинг янги функциялaрини ишлaб чиқиш вa суд-экспертлик фaолиятини оптимaллaштириш усуллaрини топиш муaммолaри диққaтгa сaзовордир. Бу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан, ҳозирги кунда Республикамизда суд-экспертлик фаолияти билан давлат суд экспертиза муассасалари билан бир қаторда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ҳам шуғулланишига рухсат берилди. Мазкур қарор суд экспертизаларни ўтказиш муддатларини сезиларли қисқартириш ва тадқиқотларни тезкорлик билан ўтказиш, эксперт хулосаларини ишончлилигини янада оширишга имкон яратди. Чунки, охирги вақтларда давлат суд экспертиза муассасаларининг иш юкламаси ортиб кетиб суд экспертлари экспертизалар ўтказиш муддатларига амал қила олмай қолганди ва натижада тегишли ишларни судда кўриш муддатларини чўзилиб кетишиги сабаб бўлаётганди. 

Бундай вазиятдан чиқишнинг энг маъқул йўли эса давлат суд экспертларининг иш юкламасини давлат суд экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига тақсимлашдан иборат. 

Бу тажриба ҳозирда ижобий натижалар бермоқда. Хориж давлатларининг (жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари, Грузия, Япония, АҚШ, Швеция ва Франция, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Литва Республикаси, Буюк Британия, Голландия ва Италия) суд экспертизалари давлат ва хусусий секторларга ажратилган ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, иш юкламаси камроқ бўлганлиги сабабли, тегишли суд экспертизаларини қисқа муддатларда ўтказади. 

Мавжуд хорижий тажрибага кўра нодавлат суд экспертиза ташкилотларини ташкил этиш ва фаолият юритишининг афзалликлари қуйидагилардан иборат: 

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ёки давлат органларидан мустақиллиги;

давлат суд экспертиза муасасалари билан биргаликда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан фаолият юрилиши жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий процесс иштирокчиларининг тенглигини таъминлашга имкон яратади. Бундай тенглик, процесс иштирокчиларига экспертиза муассасасини танла имкониятини яратади. Масалан, баҳсли вазиятларда судлар томонидан уларни қизиқтираётган масала юзасидан хар хил экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказилган бир нечта экспертиза хулосаларини олиш имконияти вужудга келади;

давлат суд экспертиза муасасаларида асосан кўп талаб  этиладиган экспертиза турлари ўтказилиши ташкил этилган бўлсада, нодавлат суд экспертиза ташкилотлари томонидан ноёб ва кам ҳолларда тайинланадиган экспертизаларни ўтказиш имконияти мавжудлиги;

кўп ҳолларда Давлат суд экспертиза муассалари томонидан ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертизалари нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига тайинланади, сабаб - Давлат суд экспертиза муассасаларида эксперт штат бирликларининг чекланганлиги. Нодавлат суд экспертиза ташкилотлари қисқа фурсатда ўз штатларини кенгайтириш имкониятига эга;

мураккаб вазиятларда, судьялар, терговчилар ва  айрим вазиятларда процесс иштирокчилари томонидан суд экспертизаси ўтказилишини муайян нодавлат суд экспертизаси ташкилотига топшириш истаги билдирилиши. Чунки, нодавлат экспертиза ташкилотида алоҳида билим соҳасидаги малакали мутахассис фаолият кўрсатаётганлиги ёки замонавий асбоб-ускуналар мавжудлиги асосий сабаб бўлади;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларининг малакавий тайёргарлик даражаси  хар хил бўлишига қарамай, уларнинг аксариятида юқори малакали экспертлар фаолият кўрсатишади. 

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан нафақат суд экспертизалари, балки юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида турли тадқиқотлар ўтказилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги

ПҚ-4125-сон “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2020 йил 24 мартдаги Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ ҳукумат томонидан нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Унда нодавлат суд-экспертиза ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилиши, ҳамда фуқаролик, иқтисодий, жиноят ва маъмурий суд ишлари бўйича экспертиза ўтказишга ихтисослаштирилган ва штатида суд эксперти сертификатига эга мутахассислар бўлган ташкилот ҳисобланади деб белгилаб қўйилган.

Суд экспертлари, табиийки, экспертиза тадқиқотларини олиб боришда бир қатор асосий принципларга таянади. Булар – қонунийлик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши, суд экспертининг мустақиллиги, текширишларнинг холислиги, ҳар томонлама ва тўлиқлигидир. Фақат суд эксперти бундай ташкилот раҳбари бўлиши мумкин, унинг штати малакавий кўникмаларини ва ихтисослик доирасидаги малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи суд эксперти сертификатига эга бўлган мутахассислардан шакллантирилади.

Ушбу ҳужжат Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, ИИВ Академияси, Фанлар академияси ботаника ва зоология институтлари ёки Бадиий академияда қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича махсус курслардан ўтилганидан кейин берилади. Сертификат эгаларининг барчаси Адлия вазирлигининг расмий сайтида жойлаштириладиган ягона реестрга киритилади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида суд экспертига малака оид талаблар белгиланган. Бундай талаблар Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги қонунида “Давлат суд эксперти лавозимини олий маълумотга, алоҳида ҳолларда эса ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган, муайян суд-эксперт ихтисослиги бўйича кейинги тайёргарликдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эгаллаши мумкин. Суд эксперти сифатида жалб этиладиган бошқа ташкилот ходими ва бошқа жисмоний шахс олий маълумотга, алоҳида ҳолларда эса ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлиши лозим” деб аниқ белгилаб қўйилган.

Суд эксперти махсус тайёргарликдан ўтиши керак. Бундай тайёргарлик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

1) иш жойи бўйича бевосита экспертиза муассасасидаги мустақил тайёргарлик;

2) олий таълим муассасаларида ўқув режасига биноан экспертлик мутахассислигини берилиши.

Суд экспертизаларининг аниқ бир тури ва экспертиза мутахассислиги бўйича суд экспертларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4125-сон қарори билан “Илмий тадқиқотлар натижаларини суд-экспертлик фаолиятига татбиқ этиш, суд экспертизаларини ўтказиш услубиётини такомиллаштириш, суд экспертиза муассасаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” этиб белгилангани боис, ҳозирги кунда суд экспертларига қўйиладиган малака талаблари халаро стандартларга тўиқ мослашди. 

Республикамизда ташкил қилинган нодавлат суд экспертиза ташкилотларида ҳозирги кунда амалий иш тажрибаси жуда катта бўлган, малакали мутахассислар фаолият юритади. 

Республикамизда нодавлат суд экспертиза ташкилотлари фаолиятининг олиб борилиши, нодавлат суд экспертиза ташкилотлари суд экспертларига давлат суд экспертлари каби касбий ва малака талабларнинг бир хилда белгиланиши, шунингдек, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертизасини ўтказишда давлат суд-экспертиза муассасалари каби функцияларни амалга ошириши, улар каби ҳуқуққа эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши суд экспертлик фаолиятини янада ривожланиши ва такомиллашишига хизмат қилади. Бу талабларнинг бажарилиши натижасида давлат суд экспертиза муассасалари ва нодавлат суд экспертиза ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат юзага келади, суд экспертлик фаолиятининг асосий принциплари - қонунийлик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши, суд экспертининг мустақиллиги, суд-эксперт текширишларининг холислиги, ҳар томонламалиги ва тўлиқлиги таъминланади.

Айнан шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг юқорида таъкидланган қарорида “нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертизасини ўтказишда давлат суд-экспертиза муассасалари каби функцияларни амалга оширади, улар каби ҳуқуққа эга бўлади, мажбуриятларни бажаради ва жавобгар ҳисобланади” деб белгиланганлиги сабабли, фан ва техниканинг илғор ютуқлари асосида ўтказиладиган суд экспертиза тадқиқотларининг холислиги, тўлиқлиги ва ҳар томонламалилиги – нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятининг асосий тамойиллари бўлиб қолади.

Нодавлат суд экспертиза ташкилотлари фаолият юритишида яна бир муҳим жиҳат бор. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 24 мартдаги қарорига асосан, Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳукуматнинг ушбу қарорига кўра, нафақат нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш, балки уларни малакали кадрлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Суд экспертларини қайта тайёрлашнинг асосий мақсади суд экспертизаларининг муайян тури бўйича назарий билим, амалий кўникма ва малакани шакллантириш, талабгорни нодавлат суд-экспертиза ташкилотида суд эксперти сифатида ишлашга тайёрлашдир. Суд экспертларини қайта тайёрлашда талабгорга (нодавлат суд экспертиза ташкилотининг суд эксперти) қайта тайёрлаш муассасаси (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Ички ишлар академияси, Фанлар академиясининг  Зоология институти, Ботаника институти ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси) энг малакали амалиётчи мутахассислар тегишли машғулотиларни ўтказадилар ҳамда илмий раҳбар сифатида бириктирилади. Натижада, қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаб, тегишли сертификатга эга бўлган нодавлат суд эксперти ташкилоти суд эксперти томонидан ўтказилаётган экспертиза тадқиқотларининг сифати ортади ва қарама-қарши хулоса чиқарилган қайта экспертизалар сони камаяди, соғлом рақобат муҳитида ёш мутахассислар фаолиятини жорий ва превентив (олдини олувчи) назорат механизми юзага келади. 

Юқоридагиларга кўра, бугунги кунда республикамизда нодавлат суд экспертизаси институтини ташкил этиш бўйича барча шарт-шароитлар яратилган десак муболаға бўлмайди. Ушбу институтни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш натижасида, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжлари қондирилишига, экспертиза тадқиқотларини ўтказиш муддатларини қисқартирилишига, ҳамда экспертиза соҳасида соғлом рақобатни шакллантирилишга имкон яратилади.

 

Тўлқин Саматов

«PROEX» нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари