Yuqoriga

Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Admin   04,10-2019 122

Вазирлар Маҳкамасининг Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ЮНЕСКО рўйхатига киритилган ҳудудлардан ташқари Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун “E-IJRO AUKSOIN”да электрон онлайн-аукцион орқали жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилиши;
- Шаҳарнинг “Университет” ҳиёбони, И. Каримов, А. Навоий ва Пушкин кўчаларида хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда 2019-2021 йилларда туризм инфратузилмаси ташкил этилиши;
- “Шероз қалъа” , “Добуссия”, Ревдат шаҳарчаси – Кофир қалъа, Афросиёб шаҳарчасидаги археологик ёдгорликлар ЮНЕСКО билан келишган ҳолда реставрация қилиниши;
- 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, туризм мавсуми давомида (март-ноябрь) “Регистон” комплекси ҳар куни соат 7:00 дан 24:00 гача ишлаши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни

(http://lex.uz/m/acts/4532217)