Юқорига

Алиханов Бобир Батырович

Алиханов Бобир Батырович, 1962 йили 14 октябрда Тошкент шахрида туғилган. Маълумоти – олий, журналист.

1983 йил Тошкент Давлат университетини томомлаган.

Мехнат фаолиятини 1983 йил Ўзбекистон телевиденияси “Тошкент” бош таҳририяти маъмури лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур телевиденияда кичик муҳаррири, “Ахборот” бош таҳририяти муҳаррири, катта муҳаррири, бўлим мудири, масъул котиби бўлиб ишлаган.

1990-1992 йилларда Ўзбекистон телевиденияси болалар ва ёшлар ижодий уюшмасининг директор ўринбосари, 1992 – 1997 йилларда Ўзбекистон бош муҳарририяти бош муҳаррири ўринбосари, ЎзТВ бош директори, ЎзТВ бош дирекцияси сиёсий шарҳловчиси, Иктисодий-ижтимоий ва маърифий кўрсатувлар бош дирекцияси сиёсий шарҳловчиси, Сиёсий дастурлар бош муҳарририяти бош муҳаррири, 1997 – 2006 йилларда ЎзТВ бош дирекцияси бош директори, “Ахборот” информацион дастурлар дирекцияси бош директори, 2006 – 2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Олий журналистика курслари раҳбар ўринбосари, 2014-2015 йилларда “UZREPORT” ахборот агентлиги масъулияти чекланган жамияти “UZREPORT TV” телеканали бош продюсери, 2017 йилда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари, раисининг биринчи ўринбосари, раиси вазифасини бажарувчи, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси хузуридаги ахборот-тахлил мультимедиа маркази Бош директори, 2019 йилда “Ифода Агро Кимё Химоя” МЧЖнинг  Бош продюсери лавозимларида фаолият кўрсатган.

Марказ директорининг 2021 йил 1 февралдаги 25-шт-сон буйруғига асосан Медиа материалларини тайёрлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.