Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2023 йилнинг январь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Admin   07,02-2023 1748

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси жамоаси орасидан 2023 йилнинг январь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Унга кўра, Марказнинг “Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали бирлашган таҳририяти бош мутахассиси Хосилова Маруса Атоқуловна “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Маруса Атоқуловна 1959 йил Бухоро вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1982 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1982 йилда Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг мухбири лавозимидан бошлаган.

Шундан сўнг, турли йиллар мобайнида Навоий вилоятида жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими ҳамда оммавий ахборот воситаларида самарали меҳнат фаолиятини амалга оширган.

2006-2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятида мухбир лавозимида фаолият юритиб, 2022 йил 17 августдан буён Марказнинг “Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали бирлашган таҳририяти бош мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Маруса Атоқуловна ўзи фаолият кўрсатувчи таҳририятнинг зиммасига юклатилган тегишли вазифа ҳамда функциялардан келиб чиққан ҳолда, “Инсон ва қонун” даврий газетаси орқали жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган ва қонунчиликдаги янгиликларни ўз ичига олган мақолаларни тайёрлаш, давлат ва жамият ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида ахборот бериш, шунингдек фуқароларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний кафолатларини тушунтиришга мўлжалланган тарғибот материалларини тайёрлашда фаол иштирок этмоқда.

Маруса Атоқуловнани ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.