Юқорига

ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМ...

Admin   30,08-2019 4793

Бугун «Адолат» ҳуқуқий ахборот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Уни Марказ директори А. Очилов кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилган Юристлар Малакасини ошириш маркази кафедра мудири, таниқли олим Бобоқул Тошев Мустақллик неъмати қанчалик тотли экани, уни орзу қилган, 20-аср бошларида яшаб ўтган давлат арбоблари, уларнинг қайғули тақдири, аср сўнгида эса Мустақлликка эришиш машаққатлари ва бугунги дориломон кунларнинг шукронаси ҳақида таъсирли маъруза қилди.

Тадбир иштирокчилари – марказ ходимлари маърузадан катта таассуротлар олишди ва Устозга ўз ташаккурларини билдиришди.

Тадбир давомида Марказимиз ходими Ҳ. Бобожонов Адлия вазири ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ билан тақдирлангани эълон қилинди. Шунингдек, 3 нафар ходим Марказ фахрий ёрлиғи, 3 нафар ходим Марказ ташаккурномаси билан тақдирланди. Таҳрир қилиш бўлими бош мутахассиси Ш. Қурбонбоев август ойида Марказнинг энг яхши ҳодими деб топилди.