Юқорига

Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир...

Admin   02,06-2020 3833

Президентнинг Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.
- Фармонга асосан 2020 йилнинг 1 июнидан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризмни қайта йўлга қўйиш ҳамда фуқароларига Ўзбекистон Республикасига киришга рухсат этиладиган мамлакатлар рўйхатини белгилаб олган ҳолда кириш туризмни босқичма-босқич қайта тиклашга рухсат этилди.
- Туроператорлар, турагентлар учун 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилади;
2021 йил 1 январгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.
- Туроператорларга 12 ой муддатга бир марталик мақсадли фоизсиз ссудалар ажратиш белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
http://lex.uz/m/acts/4831118