Юқорига

МЕРОС ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН

Admin   30,10-2019 5734

Буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди. Тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.
Биринчи Президент ишлаб келган Оқсарой резидентциясида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди.
Марказимиз жамоаси эса биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва қизғин сиёсий фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи ёдгорлик мажмуасида бўлишди. Мажмуа таркибидаги музей, илмий-тадқиқот ва таълим маркази, кутубхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.
Биринчи Президент Ислом Каримов ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб, уларнинг ҳаёти ва фаолияти, орзу-истаклари, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимизнинг бахтли келажаги учун қилган савобли ишлари ёдга олинди.
Музейни айланар эканмиз, мустақил диёримиз тарихи тилга киргандек бўлди гўё, ёдгорлик мажмуасидан ҳар биримиз қизғин таассуротлар билан қайтдик.