Юқорига

Ассалому алайкум, ҳурматли Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz) фойдаланувчилари!

Admin   12,12-2019 5665

Миллий базанинг lex@adliya.uz электрон почта манзилига йўлланган 953 та мурожаатлар Марказда ўрганилиб, унга мувофиқ базадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилди ва айрим ҳужжатларга қайта юридик ҳамда техник ишлов берилиб, мурожаатларда қайд этилган камчиликлар бартараф этилди.

Шу муносабат билан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усуллари, Миллий базадан фойдаланиш, шунингдек, аҳолини хато ҳужжатлар ва ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш ишларидаги кўмаги учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси қуйидаги рўйхатда қайд этилган мурожаат муаллифларига миннатдорчилик билдиради.

Бундан буён ҳам Марказ барчани ҳамкорликка чақиради ва Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифларни кутиб қолади!