Юқорига

Наврўзи олам муборак бўлсин!

Admin   18,03-2019 27084

Азиз юртдошлар!

Сизларни яшариш ва янгиланиш, меҳр-мурувват, тинчлик ва эзгулик рамзи – Наврўз айёми билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Истиқлол Наврўз байрамига янгича тароват ва жозиба бахш этди. Азалий ва абадий байрамимиз – Наврўз катта тантана билан мунтазам равишда нишонлана бошланди. "Барчамиз доимо орзиқиб кутадиган ва катта хурсандчилик, шодиёна билан ўтказадиган Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик миллий қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодаси бўлиб келмоқда" десак асло муболаға бўлмайди. Бинобарин, Наврўз энг улуғ қадриятларимиздан бири сифатида бугун қалбларимиз ва онгу-шууримиздан мустаҳкам ўрин олди. У кўҳна оламнинг қайта яшариши ва янгиланишининг бетакрор тимсолига, қолаверса, халқимизнинг азиз ва эзгу байрамларидан бирига айланди!

1 мартдан юртимизнинг барча гўшаларида байрам шукуҳи кезиб юрибди. Наврўз куни қир-адирларда кураш, кўпкари каби мусобақаларнинг ўтказилиши ушбу айёмга ўзгача мазмун бахш этади. Байрамнинг айнан кун ва тун тенглашадиган пайтда нишонланиши аждодларимизнинг нечоғлик салоҳиятга эга бўлганидан далолат беради.

Наврўз, энг аввало, эзгулик элчиси! Байрам арафасида ва байрам кунлари етти ёшдан етмиш ёшгача барча бир-бирига меҳр-мурувват кўрсатиши, деҳқонларимиз яхши ният билан ерга уруғ қадаши, отахонларимиз набиралари, фарзандлари билан кўчат экиши, маҳаллаларда боғ яратиш, ободонлаштириш ишлари авж олиши ҳам эзгуликка қаратилган!

Халқимизда яхши бир гап бор: Тинч, озод ва обод юртга байрамлар ярашади! Эл-юрт хизматида ҳалоллик ва фидойилик билан меҳнат қилаётган Сиз азиз юртдошларимиз ҳам мамлакатимиз тараққиёти ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз. Бу эътирофнинг айнан байрам кунларида яна бир бор таъкидлаш бизга ўзгача мамнуният бахшида этади. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга омад, куч-қудрат тилайман! Бахт, тинчлик-тотувлик, қут-барака хонадонингизни тарк этмасин!

Яна бир бор Наврўзи олам барчангизга муборак бўлсин!

 

“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази
жамоаси номидан

Алижон ОЧИЛОВ