Юқорига

ТУРКИЯЛИК ҲАМКОРЛАР ТАШРИФИ

Admin   04,07-2019 6211

Бугун "Адолат" ҳуқуқий ахборот марказига Туркия Республикасида фаолият юритувчи “Mega Basim” компанияси таъсисчиси M.Selim Kondu ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Н.Ҳамидуллаевлар ташриф буюришди. Меҳмонларни Марказ директори А.Очилов қабул қилиб, уларга Марказ вазифа ва функциялари, структураси, йўналашлар ва ҳуқуқий ахборотни тарқатиш тизими ҳамда Миллий база, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш ҳақида гапириб берди.

Ўз навбатида M.Selim Kondu ҳам “Mega Basim” компанияси ва унинг ноширлик фаолияти тўғрисида қисқача маълумот берди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди. Якунда “Mega Basim” компанияси Марказ билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолашни ва ҳуқуқий адабиётларни шу компанияда нашр этишни таклиф этди. Битимнинг асосий мақсади ходимларни ўқитиш ва стажировкадан ўтказиш, шунингдек, ҳуқуқий адабиётларни нашр этиш ҳамда ноширлик соҳасида бўлиб ўтадиган конференция, семинар ва бошқа тадбирлар ҳақида маълумот бериб боришга қаратилганлиги маълум қилинди.