Юқорига

Ўсимликлар карантини ходимлари “Ijro.gov.uz” тизимини ўрганмоқда

Admin   12,03-2021 6073

Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциясида Президентимизнинг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони юзасидан семинар-тренинг бўлиб ўтди.
 
Унда Адлия вазирлиги қошида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази мутахассислари иштирок этиб, фармон доирасидаги янгилик ва ўзгаришлар, “Ijro.gov.uz” тизимининг ишлаш жараёни ҳақида тақдимот ўтказди.
 
Ўқув семинарида таъкидланишича, қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этилиши ислоҳотлар самарали кечишининг гаровидир. Қайд этиш керакки, «Ijro.gov.uz» тизимида қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилишининг назорати олиб борилади. Унда назоратга олинадиган топшириқлар киритилади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатлари белгиланади, улар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади. Шунингдек, қонун ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади.
 
Қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради. Тизимга зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлади.
 
Айни кунларда Адлия вазирлиги юртимиз бўйлаб тарғибот тадбирлари ўтказмоқда.