На верх

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Admin   06,12-2021 1411

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг ноябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

Унга кўра, Марказнинг Ташкилий-назорат ва кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Дауров Тимур Анварович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Т. Дауров меҳнат фаолиятини 2010 йили Тошкент Ҳарбий округ Ҳарбий прокуратураси таржимони бўлиб ишлашдан бошлаган. 2010 йил июль ойидан декабрь ойигача Тошкент шаҳар “ВИСТОРЙ ЮРСОНСАЛТ” МЧЖнинг юрисконсульти, 2011-2018 йилларда Самарқанд шаҳар “ВИТА ЛУСE ГРОУП” МЧЖнинг юрисконсульти, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасининг катта, етакчи маслаҳатчиси, 2019 йилдан 2020 йилнинг 17 августгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси, 2020 йил 19 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини тайёрлаш бўлими етакчи маслаҳатчиси, 2021 йил шу бўлимнинг бош маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

2021 йил 14 сентябрдан Марказнинг Ташкилий-назорат ва кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Дауров Тимур Анваровични ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.

Присоединяйтесь к нашим социальным сетям!