Yuqoriga

Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори

Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, шу соҳада меҳнат қилаётган, ўзининг бадиий, ижтимоий-сиёсий руҳдаги ижодий асарлари билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган шоир ва ёзувчилар, рассомлар, маданият ва санъат ходимлари, журналистлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш мақсадида:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шаҳарларда барпо этиладиган кўп квартирали арзон уйлар ҳамда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган арзон уй-жойларга муҳтож фуқаролар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиришда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари ва ходимлари, жумладан, ушбу соҳалардаги истеъдодли ва истиқболли ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжи инобатга олинсин.
  2. Қуйидагилар:

Илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилгани учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари — 1-иловага мувофиқ;

оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик, адабий асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажаргани учун, ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратгани, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш ишлари учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари, шунингдек, ушбу пул Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганида унинг энг юқори ставкалари — 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, телевидение ва радио каналлари орқали бериладиган материаллар учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари — 3-иловага мувофиқ;

кинофильмлар учун адабий сценарийлар, оригинал мусиқа ва қўшиқлар матнини яратгани учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари — 4-иловага мувофиқ;

кинофильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари — 5-иловага мувофиқ;

кинофильмлар постановкаси учун уларнинг бадиий даражасига кўра суратга олиш гуруҳларининг ижодий ходимларига постановка қилгани учун тўланадиган ҳақнинг энг кам ставкалари — 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

Белгилансинки, муаллифлик ҳақи ва унга доир бошқа тўлов турларини ушбу қарорнинг 1 — 6-иловаларида белгиланган даражадан кам миқдорда тўлашга йўл қўйилмайди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, ижодий уюшмалар ҳамда муаллифлик ҳақи ва унга доир бошқа тўлов турларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлайдиган ташкилотлар юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун сарфланадиган харажатларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида бўлишини қатъий таъминласин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,
2017 йил 14 август,
ПҚ-3201-сон

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарорига
1-ИЛОВА

Фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги учун
муаллифлик ҳақининг энг кам

СТАВКАЛАРИ

  1. Битта китобнинг бошланғич нархи (қиймати)дан фоиз ставкалари тарзида тўланадиган муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Муаллифлар

Битта китобнинг бошланғич нархи (қиймати)дан фоиз ставкалари тарзида тўланадиган энг кам ставка

1. Оригинал асарларни нашр этиш:

- асар муаллифига

10

2. Таржима асарларни нашр этиш:

 

- оригинал асар муаллифига

6

- таржимонга

4

3. Оралиқ таржимадан фойдаланган ҳолда нашр этилган тақдирда:

 

- оригинал асар муаллифига

6

- оралиқ таржима таржимонига

2

- нашр этилган тил таржимонига

4

  1. Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича тўланадиган муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

 

Тираж нормаси,

минг нусха

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича бир муаллифлик табоғи учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкаси

a) Оригинал адабий-бадиий асарлар, драматургия, адабиётшунослик, санъатшунослик асарлари

1.

Бадиий наср

5 гача

3,0

10 гача

5,0

20 гача

8,0

20 ва ундан ортиқ

12,0

2.

Пьесалар, киносценарийлар

5 гача

6,0

5 дан ортиқ

7,0

3.

Бир муаллифлик табоғигача бўлган бадиий ҳикоя

бутун асар учун

6,0

4.

Бир пардали пьеса

-

15,0

5.

Халқ ижодиёти асарларини ёзиб олиш ва қайта ишлаш:

 

 

насрда

5 гача

3,5

10 гача

5,0

20 гача

7,0

20 ва ундан ортиқ

10,0

шеъриятда (1 сатри учун)

5 гача

0,15

10 гача

0,02

20 гача

0,025

20 ва ундан ортиқ

0,035

6.

Шеърият (шу жумладан, болалар учун шеърий пьесалар) (1 сатри учун)

5 гача

0,02

10 гача

0,025

20 гача

0,035

20 ва ундан ортиқ

0,05

7.

30 сатргача шеър ва ҳажмидан қатъи назар, қўшиқнинг шеърий матни

-

6,8

бутун асар учун

8.

Эпиграмма, плакат учун шеърий матн

-

2,0

9.

Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун асарлар (1 муаллифлик табоғигача насрда, 100 сатргача назмда)

5 гача

5,0

10 гача

7,0

20 гача

9,0

20 ва ундан ортиқ

12,0

10.

Адабий асарларни болалар учун қайта ҳикоя қилиб бериш ва қайта ишлаш

5 гача

3,5

10 гача

5,0

20 гача

7,0

20 ва ундан ортиқ

8,0

11.

Болалар учун илмий-оммабоп адабиётлар

5 гача

5,0

10 гача

7,0

20 гача

9,0

20 ва ундан ортиқ

11,0

12.

Адабий-танқидий, адабиётшунослик асарлари

5 гача

5,0

10 гача

7,0

20 гача

9,0

20 ва ундан ортиқ

11,0

13.

Адабий-танқидий тақризлар (0,5 муаллифлик табоғигача)

-

5,0

бутун асар учун

14.

Оригинал библиографик ишлар, китобга аннотациялар, китобдаги библиографик кўрсаткичлар

-

5,0

15.

Шарҳлар ва изоҳлар

-

5,0

16.

Кириш мақолалари, сўзбошилар, сўнгги сўзлар

-

12,0

17.

Адабий миниатюралар

-

3,0

бутун асар учун

б) Сиёсий, илмий, ишлаб чиқариш-техника, ўқув ва бошқа адабиётларга оид оригинал асарлар

1.

Илмий-назарий масалаларга доир адабиётлар, билимларнинг барча соҳалари бўйича монографиялар (адабиётшунослик ва санъатшунослик бўйича адабиётлар бундан мустасно)

Ушбу бўлим бўйича нусха нормаси ҳисобга олинмайди

8,0

2.

Оммавий-сиёсий адабиётлар

-

6,0

3.

Фан ва техниканинг барча турлари бўйича (болалар учун илмий-оммабоп адабиётлардан ташқари) илмий-оммабоп адабиётлар

-

8,0

4.

Билимлар ва халқ хўжалигининг барча тармоқлари бўйича ишлаб чиқариш-техника адабиётлари, илмий-техника ва бошқа маълумотномалар, статистик тўпламлар, тақвим-маълумотномалар, асбоб-ускуналар учун маълумотнома-каталоглар, йўл кўрсаткичлар

-

5,0

5.

Ўқув адабиётлари

 

 

Умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус ва олий ўқув юртлари учун дарсликлар(оригиналасар)

-

7,5

Умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус ва олий ўқув юртлари учун дарсликлар таржимаси

-

 

- оригинал асар муаллифига

-

4,5

- таржимонга

-

3

Ўқув ва методик қўлланмалар, луғатлар, диктантлар тўпламлари ва хрестоматиялар, маърузалар матнлари (оригинал асар)

-

6,0

Ўқув ва методик қўлланмалар, луғатлар, диктантлар тўпламлари ва хрестоматиялар, маърузалар матнлари таржимаси

 

 

- оригинал асар муаллифига

 

3,5

- таржимонга

 

2,5

Ўқув адабиётлари:

кўргазмали қўлланмалар, жадваллар, альбомлар, ўйинлар, хариталар, плакатлар

-

2,0

6.

Қомуслар ва қомусий луғатлар учун мақолалар

-

8,0

белгилар сонига қараб

а) 40000 дан ортиқ белгилар учун ҳар бир муаллифлик табоғи ҳисобига қўшимча ҳақ тўланади

-

10,0

7.

Изоҳли луғатлар, махсус атамалар, синонимлар луғатлари, лексик ва орфографик луғатлар

-

7,5

8.

Рефератлар ва обзорлар

-

2,8

9.

Кириш мақолалари, сўзбошилар, сўнгсўзлар

-

7,5

10.

Оригинал библиографик ишлар, кўрсаткичлар, аннотациялар, воқеалар тақвими, ҳаёт ва фаолият солномалари

-

3,0

11.

Техникавий ва бошқа альбомлар

-

5,5

12.

Шарҳлар ва изоҳлар

-

3,0

13.

Йиртма тақвимлар, кроссвордлар, чайнвордлар, криптограммалар, викториналар, ребуслар, шарадалар (топишмоқнинг тури), бошқотирмалар, топишмоқлар

-

5,5

бутун асар учун

14.

Мавзулар ва плакатлар, шу жумладан плакатларнинг барча турлари бўйича матн ва рақамли материаллар тайёрлаш

-

1,0

15.

Стол усти-босма ўйинлари

-

6,0

16.

Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун альбомлар ва йиғмалар, китоб-ўйинчоқлар, мавзулар, конструкциялар тайёрлаш ва тушунтириш матнини ёзиш

-

5,0

в) Мусиқали ва мусиқали-адабий асарлар

1.

Опералар, балетлар, мусиқали комедиялар, оперетта, мюзикл

0,05 клавир

0,02 партитура

40,0

2.

Симфоник оркестрлар учун асарлар — симфония, оратория, кантата ва бошқалар

0,05 клавир

0,02 партитура

0,05 клавир

0,02 партитура

0,05 клавир

0,02 партитура

15,0

3.

Халқ чолғу асбоблари оркестрлари ва духовой оркестрлар учун асарлар

0,03 клавир

0,03 партитура

8,0

4,0

4.

Эстрада оркестрлари ва ансамбллари учун асарлар

0,07 клавир

0,03 партитура

5,0

2,2

5.

Камер асарлар

0,5 дан 3 гача

клавир

6,0

6.

Вокал асарлар

1 дан 5 гача

клавир

9,7

7.

Мусиқали асарлар учун матнлар

нусхалари мусиқа асарларининг тегишли турлари бўйича белгиланади

8,8

г) Асарлар тўпламлари

1.

Тўпламлар тузиш

-

3,0

нусхалар сонидан қатъи назар, ҳақ тўланади

2.

Луғатлар учун сўзликлар

-

0,0045

(битта сўз учун)

д) Асарлар таржималари

Адабий-бадиий асарлар

1.

Бадиий наср (шу жумладан, болалар учун пьесалар, сценарийлар, илмий-бадиий, бадиий-ҳужжатли адабиётлар, танқид, адабиётшунослик, санъатшунослик асарлари)

-

4,5

2.

Шеърият (шу жумладан болалар учун шеърий пьесалар)

-

0,045

(1 сатри учун)

3.

Қўшиқларнинг шеърий матни, ҳажмидан қатъи назар, адабий миниатюралар

-

3,0

асар учун таржимонга

4.

Ижтимоий-иқтисодий, ўқув, фалсафий, юридик, табиий-илмий, илмий-назарий асарлар, ишлаб чиқариш-техника адабиётлари, маълумотномалар

-

3,0

5.

Бошқа адабиётлар

-

1,5

  1. Асарлар репрографияси учун A-4 (30 x 21 cм) ўлчамли битта саҳифа учун муаллифлик ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақи бўйича энг кам ставкалари

Асарлар турлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан

коэффициент бўйича бир саҳифа учун

муаллифлик ҳақининг энг кам ставкаси

1. Дарсликлар ва педагогик адабиётлар

0,005

2. Монографиялар, мусиқа асарлари ноталари, архив ҳужжатлари, фоторасмлар ва бошқалар

0,007

3. Бадиий адабиёт:

 

- наср

0,002

- шеърлар

0,005

4. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган бошқа материаллар

0,007

 

Изоҳлар:

  1. Муаллифлик табоғи — 40 000 босма белгиларга, шеърий асарларни нашр этишда 700 сатрга, график материални (расмлар, диаграммалар, жадваллар, мусиқа ноталари ва ҳоказолар) нашр этишда 3000 кв. сантиметрга тенг бўлган нашр этиладиган асар ҳажмини ўлчаш бирлиги. Ҳарфлар, тиниш белгилари, рақамлар ва бошқалар ҳамда сўзлар ўртасидаги ҳар бир оралиқ босма белгилар ҳисобланади.
  2. Китобнинг бирламчи нархи (қиймати) (муаллифлик ҳақи фоизларда ҳисоблаб чиқилганда) — китоблар туркумини (тиражини) сотиш учун савдо шохобчасига бериш кунида нашриёт томонидан белгиланган китобнинг нархи (сотувчининг савдо устамасини ҳисобга олмасдан).
  3. Тираж нормаси — нашр этишда мазкур иловада ёки шартномада назарда тутилган бир тариф ставкаси миқдорида муаллифлик ҳақи тўланадиган китоблар сони.
  4. Оралиқ таржима — оригинал асарнинг тўғридан-тўғри бўлмаган таржимаси, яъни илгари бошқа тилга таржима қилинган асар матнини таржима қилиш.