Yuqoriga

Ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент қанча миқдорда бўлади?

Admin   13,02-2019 6030

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун – 1/4 қисми; икки бола учун – 1/3 қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун – 1/2 қисми миқдорида ундирилади. Бу тўловлар миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаслиги керак.