“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази – аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони билан Адлия вазирлигининг «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 678-сон қарорида марказнинг асосий вазифалари белгиланган.

Марказ таркибидаги “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти амалдаги хизмат кўрсатиш соҳаларини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритади.

Вазифаларимиз:


– Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасини шакллантириш ва юритиш, ундан жисмоний ва юридик шахсларнинг белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлаш, шунингдек ушбу миллий базада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашр этилишини, уларнинг туркумлаштирилган ҳисобини ва назорат нусхаларини электрон шаклда юритилишини таъминлаш;


– норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг ҳамда зарур бўлган тақдирда, тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органларига ва ташкилотларга электрон шаклда юборилишини таъминлаш;

– аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норма ва қоидаларини аҳолига тушунтириш бўйича намунавий ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;

– норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳиятини ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг ёритиш бўйича ахборот-таҳлилий медиа материалларни, шу жумладан, аудио- ва видеороликлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажларни тайёрлаш ва тарқатиш, шунингдек, босма ва электрон даврий ижтимоий-ҳуқуқий нашрларни тайёрлаш ва чоп этиш;

– расмий нашрлар — “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами”, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўплами”нинг, даврий нашрлар — “Инсон ва қонун” газетаси, “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журналининг ҳамда бошқа нашрлар — юридик адабиётлар, жумладан юридик дарсликлар, шарҳлар ва турли қўлланмаларни белгиланган тартибда чоп этилишини таъминлаш;

– фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда хизматлар кўрсатиш;

– давлат органлари ва ташкилотларнинг буюртмасига кўра шартнома асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда бошқа ҳуқуқий ва бошқарув ҳужжатлари намуналарини тайёрлаш, шунингдек ижтимоий-ҳуқуқий ахборотларни кенг ёритишга қаратилган медиа материалларни тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш.

 

Марказда 11 та бўлим фаолият олиб бормоқда:

– “Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали бирлашган таҳририяти;

– Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими;

– Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими;

– Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими;

– Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими;

– Медиа материалларни тайёрлаш бўлими;

– Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини тайёрлаш бўлими;

– Веб-ресурслар билан ишлаш бўлими

– Дастурий ва техник таъминот бўлими;

– Молия-иқтисод бўлими;

– Маркетинг, реклама ва обуна бўлими.

 

 Қонун ҳужжатларини қаердан излаймиз?

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz) мамлакатимизда қабул қилинган барча қонун ҳужжатларини эълон қиладиган ягона расмий электрон манба ҳисоблнади.

 Китобларимизни қаердан сотиб олишингиз мумкин?

“Адолат” нашр белгиси остида чоп этилаётган китобларни пойтахтимизнинг Бобур кўчасида жойлашган Марказимизга қарашли “Юридик адабиётлар” китоб дўконидан, интернет дўконидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқа китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга бўлган ҳаётий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, марказ ходимлари йил давомида бутун республика бўйлаб сайёр китоб савдоларини ташкил этишади.

 Мақсадимиз:

– аҳолининг турли қатламлари, ўқувчи ёшлар, кичик ёшдаги китобхонлар, имконияти чекланган шахслар, талабалар, турли соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар, давлат хизматчилари учун ҳуқуқий ахборот тақдим этиш;

– глобаллашув жараёнида ёшларимизнинг турли ёт ғоя ва маданиятлар таъсирига тушиб қолишидан ҳимоялаш, одамларнинг одам савдоси, гиёҳвандлик ва бошқа турли иллатлар домига тушиб қолишининг олдини олишда зарур ҳуқуқий адабиётлар билан таъминлаш;

– тезкор, шиддатли давр ислоҳотлари талаблари асосида янги қабул қилинаётган қонунлар, фармон, қарорлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва улардаги ўзгаришлар билан юртдошларимизни мунтазам хабардор этиб бориш.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази раҳбарияти томонидан жисмоний
ва юридик шахслар, шунингдек, уларнинг вакилларини қабул қилиш
ЖАДВАЛИ

Лавозими Ф.И.О. ҚАБУЛ ВАҚТИ
Директор Вакант ҚАБУЛ КУНИ
Душанба-жума
09:00 дан 18:00 гача
Директор ўринбосари

Кличев Хаётжон Одилович

Инсон ва қонун газетаси ҳамда Ҳуқуқ ва бурч ижтимоий-ҳуқуқий журнали бирлашган таҳририяти 

Алмарданов Аслиддин Тошмаматович
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлим бошлиғи Хужжатов Қавомиддин Арслонхонович
Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлим бошлиғи Турғунов Баҳодир Алишерович
Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлим бошлиғи Абдуллаев Шерзод Комилович
Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлим бошлиғи Дилфуза Рустамовна Иргашева
Медиа материалларини тайёрлаш бўлим бошлиғи Алиханов Бобир Батирович
Норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойихалари ва ҳуқуқий хужжатлар намуналарини тайёрлаш бўлим бошлиғи Ахмедов Музаффар Муроджонович
Веб-ресурслар билан ишлаш бўлим бошлиғи Джумамуратов Акмал Аллаярович
Дастурий ва техник таъминот бўлим бошлиғи Нормуродов Юсуфжон Холман ўғли
Молия-иқтисод бўлим бошлиғи Ердашев Музаффар Хабибуллаевич
Маркетинг, реклама ва обуна бўлим бошлиғи Кулдашев Фахрутдин Абдулазизович

 

Изоҳ: Маълумот учун тел.: 71-233-28-18. Тушлик соат 13:00 дан 14:00 гача

 

Манзилимиз:

Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 19-уй.
Телефон: (71) 233-26-56.
Электрон почта: info@adolatmarkazi.uz, info@lex.uz
E-xat: adolat_xam@exat.uz

Бизни кузатинг:

Сайт: www.lex.uz (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси)

Телеграм: https://t.me/lexuzofficial
Facebook: www.facebook.com/adolatmarkazi1
Instagram: https://www.instagram.com/adolatmarkazi/