Юқорига

МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

 

1. Аdolatmarkazi.uz маҳсулотларни Ўзбекистон почтасининг махсус хабарномалик бандерол хизмати орқали етказиб беради.

2. Фойдаланувчи маҳсулотларга буюртма бериш чоғида тўлиқ манзил (индекс билан)ни кўрсатиши шарт.

3. Почта хизмати ҳамда қадоқлаш харажатлари фойдаланувчи зиммасига юкланади ва буюртма қилиш чоғида китоблар рўйхати тагида автоматик тарзда кўриниб туради.

4. Почта хизмати орқали етказиб бериш нархи ҳар бир буюртма маҳсулот оғирлиги ва қадоқлаш хизматини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Почта нархлари сайтнинг махсус бўлимида эълон қилинади.

Бугунги кунда “Адолат” маркази буюртмаларни етказиб беришда Ўзбекистон почтасининг махсус бандерол хизматидан фойдаланмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етказиб бериш почта ва қадоқлаш харажатлари қуйидагича:

 

100 граммгача

3500

250 граммгача

4500

500 граммгача

7000

1000 граммгача

11000

2000 граммгача

15000

3000 граммгача

18000

3000 граммдан бошлаб яна бошқатдан ҳисоблаш
бошланади ва шу тартибда давом эттирилади.

 

5. Буюртмани қабул қилиш чоғида фойдаланувчи маҳсулот тури, сифати, миқдори ва нархини текшириши шарт. Фойдаланувчининг маҳсулотни қабул қилиб олиши билан аdolatmarkazi.uz маҳсулотни бериш бўйича ўз мажбуриятларини керакли даражада бажарганлигини ва буюртманинг миқдор ва сифатига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини тасдиқлаган ҳисобланади.

6.Бандероллар ўз вақтида, бешикаст етказиб берилишига почта маъмурияти жавобгар ҳисобланади.

7. Почта орқали ўз вақтида етиб келмаган маҳсулот ҳақида фойдаланувчи тегишли сўровнома билан почта бўлимига ёки сайтнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига (71 233-28-18) қўнғироқ қилиб, билиб олиши мумкин.

8. Буюртманинг кечиктирилиши, етказилмаслиги, унга зиён етказилиши билан боғлиқ барча эътирозлар буюртма юборилганидан кейин
5 (беш) иш кун давомида сайт маъмуриятига тақдим қилиниши керак.

9. Фойдаланувчининг айби билан унга маҳсулот етказиб беришни имкони бўлмаганида (масалан, вақтида маҳсулот почта хизматчисидан қабул қилиб олинмаса), фойдаланувчининг қайта талаби билан яна кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин. Бундай ҳолларда барча почта харажатлари фойдаланувчи зиммасига юкланади.

10. Интернет дўкондан харид қилинган сифатли китоб маҳсулотлари қайтариб олинмайди ва амалга оширилган тўловлар фойдаланувчига қатарилмайди.