Юқорига

Алмарданов Аслиддин Тошмаматович

Алмарданов Аслиддин Тошмаматович, 1986 йил 24 декабрда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида туғилган.

Маълумоти – олий. Ихтисослик – фалфаса-ҳуқуқшунос.

2007 йилда Термиз давлат университетини, 2009 йилда Ўзбекистон миллий университетини (магистратура), 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтини (аспирантура) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2012 йилда Ўзбекистон миллий университетида стажёр-тадқиқотчи-изланувчи вазифасида бошлаган. 2013 йилдан “Зукколар даврасида” журнали бош муҳаррири, 2016 йилдан 2019 йилга қадар “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятида мусаҳҳиҳ, Ахборот-таҳлил, хатлар ва шикоятлар, минтақавий мухбирлар билан ишлаш бўлими катта мухбири, Котибият бўлими раҳбари (масъул котиб), Бош муҳаррирнинг ижодий ишлар бўйича ўринбосари, Бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари. 2019 йил “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий-ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасасининг "Ҳуқуқ ва бурч" ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятининг бош мухаррири сифатида фаолият юритиб келмоқда.