Юқорига

Кличев Хаётжон Одилович

Кличев Хаётжон Одилович 1987 йил 2 июнда Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвонига эга.

Хаётжон Одилович меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бухоро вилояти адлия бошқармасининг қабулхона котиби лавозимидан бошлаган.

Шундан сўнг, ўтган давр мобайнида Адлия вазирлиги тизимида турли масъулиятли лавозимларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳокимият вакиллик органлари ва сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида ишлаган.

2023 йил 7 февралдан ҳозирги вақтга қадар Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сиёсий институтлар, кўппартиявийлик ва сайлов тизими ривожланиши муаммолари бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Хаётжон Одилович Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 13 мартдаги 315-шт-сон буйруғига асосан Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси директори ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.