Юқорига

Абдуллаев Шерзод Комилович

Абдуллаев Шерзод Комилович 1989 йилда Хоразм вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2-даражали юрист, 2014 йилда Урганч давлат Университетини (бакалавр), 2016 йилда Ўзбекистон Миллий университет (магистратура) босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2015-2016 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 200-сон умумий ўрта таълим мактабининг тарих, миллий истиқлол ғояси, маънавият асослари ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси лавозимидан бошлаган.

2017–2018 йилларда Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2018-2019 йилларда Чилонзор туман Мактабгача таълим бўлимида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис, 2019 йил 6 майда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази Умумий бўлим катта мутахассиси (Ташкилий ишлар ва ижро назорати бўйича масъул) лавозимида, 2020 йил 23 ноябрдан 2021 йил 8 августгача қадар «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси ташкилий назорат ва кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси лавозимида ва 2021 йил 8 августдан «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.