Юқорига

Иргашева Дилфуза Рустамовна

Иргашева Дилфуза Рустамовна, 1986 йил 1 ноябрда Сирдарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий.

2010 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг бакалавр босқичини, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

“Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган.  2018 йилда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” республика танлови ғолиби. 2019 йилда “Адлия аълочиси” кўкрак нишони тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини 2008 йилда “Инсон ва қонун” газетасининг  мухбири лавозимида бошлаган. 2012-2014 йилларда “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятининг Ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

2014-2018 йилларда “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятининг адабий муҳаррири, 2018-2020 йилларда ушбу таҳририят масъул котиби лавозимида фаолият кўрсатган.

2020 йил декабрдан “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.