Кулдашев Фахрутдин Абдулазизович
Кулдашев Фахрутдин Абдулазизович, 1969 йилда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида туғилган.
Маълумоти– олий, ҳуқуқшунос, 2-даражали адлия маслаҳатчиси.
2002 йилда “Шухрат” медали билан тақдирланган
1996 йилда Тожикистон давлат университети 2005 йилда (нострификация қилинган), 2001 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти-1986-1988 йилларда Сурхондарё вилоят прокуратураси умумий назарий бўлим инспектори, 1988-1990 йилларда УССР, Харьков шаҳри 7454-“Я”-сонли ҳарбий қисм, иш юритувчи, 1993 йил Сурхондарё вилояти “Ахолига маиший хизмат кўрсатиш” уюшмаси юристи, 1993-1996 йилларда “Парвина” номли кичик корхона юристи, 1996-1997 йилларда “Термизқурилиш” АЖ юристи, 1997-1998 йилларда “Сурхондарёқурилиш” АЖ ва ЖК ассоциацияси юристи ва хусусийлаштириш бўлими бошлиғи, 1998 йил Сурхондарё вилоят ҳокимлиги адлия бошқармаси катта ва етакчи маслаҳатчиси, 1998-2006 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги адлия бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси, бўлим бошлиғи. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси ва бўлим бошлиғи. 2010-2012 йилларда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари. 2012-2013 йилларда Тошкент вилоят адлия бошқармаси Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва туркумлаш шўьбаси мудири. 2013-2015 йилларда Тошкент вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи. 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бош маслаҳатчиси. 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси, 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари. 2020 йил 10 мартдан – 2020 йил декабрига қадар “Aдолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси Расмий нашрларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.
Марказ директорининг 2020 йил 23 ноябрдаги 56-шт-сон буйруғига асосан Маркетинг, реклама ва обуна бўлими бошлиғи лавозимига тайинланиб, ишлаб келмоқда.
Биз ижтимоий тармоқларда!
19 498 фойдаланувчи
74 фойдаланувчи
6 136 фойдаланувчи