Юқорига

Нормуродов Юсуфжон Холман ўғли

Нормуродов Юсуфжон Холман ўғли, 1992 йил 29 июлда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган.

Маълумоти олий, телекоммуникация технологиялари, 2-даражали юрист.

2018 йили Тошкент ахборот технологилялари университетининг бакалавриат босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2018 йили Адлия вазирлиги ҳузуридаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Дастурий таъминотларни бошқариш бўлими Веб-ресурсларни кузатув гуруҳи етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган.

2020 йилда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «УНИСОН.УЗ» ДУК АКТни ривожлантириш ва татбиқ этиш имлий-тадқиқот департаментида етакчи мутахассис, 2020 йил 1-декардан Веб-ресурслар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Марказ директорининг 2022 йил 11 февралдаги 9 шт-сон буйруғига асосан Дастурий ва техник таъминот бўлими бошлиғи лавозимида фаоилят юритиб келмоқда.