Юқорига

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни

Admin   11,11-2022 1380

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни

Бугун аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, бу орқали ҳаётимизда ижтимоий адолат янада мустаҳкам қарор топишида касаба уюшмаларининг ўрни беқиёс.

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда касаба уюшмаларининг ходимлар меҳнат фаолиятини муносиб ташкил этишдаги ўрни, шунингдек, меҳнат муносабатларида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишдаги мақсад-вазифалари ҳақида фикр юритилди.

Тадбир давомида Марказнинг ўз вазифа ва мажбуриятларини масъулият билан амалга ошираётган ҳамда жамоат тадбирларида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ходимлари эсдалик совғалари, бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди.