Юқорига

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси қуйидаги бўш иш ўринларига танлов эълон қилади

Admin   11,03-2021 5051

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими

Катта маслахатчи – 2 та,
Олий юридик.

Юридик ишлов берилган ва назорат холатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими

 

Етакчи маслаҳатчиси – 1 та,
Олий юридик, қоида тариқасида 2 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;

 

Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими

 

Бош маслаҳатчиси – 2 та,
Олий юридик, қоида тариқасида 2-3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини тайёрлаш бўлими

 

Етакчи маслаҳатчи – 1 та;

Олий юридик, қоида тариқасида 2 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;

Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими

 

Бош мутахассис-1 та

 

Дастурий ва техник таъминот бўлими

 

Етакчи мутахассис – 1 та;

Олий, ўрта махсус, қоида тариқасида 2 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;

 

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

ойлик иш хақи 4-7 миллион сўм;

байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам

(базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида);

адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш бўйича йўриқномани билиши;

қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;

давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;

ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 11 мартдан ўн беш календарь кун ичида ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат;

меҳнат дафтарчасини нусхаси (биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно);

тегишли мутахассислик бўйича диплом нусхасини тақдим этади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар info@adolatmarkazi.uz электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар 2021 йил 11 мартдан ўн беш календарь кун ичида (2021 йил 25 март кунига қадар)  info@adolatmarkazi.uz электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар тўлиқ акс эттирилиши лозим.

Марказ фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва саволлар билан расмий веб-сайтнинг ҳужжатлар, эълон билан янгиликлар ва бўш иш ўринлари билан вакансиялар бўлимида тўлиқ танишишингиз ва бу маълумотлардан фойдаланишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (71) 233-46-26