Юқорига

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Admin   05,05-2021 5324

Унга кўра, Марказнинг “Ҳуқуқ ва бурч” журнали бош мутахассиси Алимарданов Фурқат Ҳасан ўғли “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Фурқат Алимарданов турли йилларда “Маърифат” – “Учитель Узбекистана” газеталари таҳририятида масъул ходим, “Ўзбеккино” Миллий агентлигида бош мутахассис, бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи, Республика Маънавият ва маърифат маркази илмий экспертиза бўлими етакчи мутахассиси, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси етакчи мутахассиси, “Турон24” ахборот агентлиги мухбири, "Солиқ плюс” газетаси масъул котиби лавозимларида фаолият юритган.

2021 йил 25 январдан ҳозирги кунга қадар "Ҳуқуқ ва бурч” журнали бош мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Алимарданов Фурқат Ҳасан ўғлини ушбу эʼтироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.