Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг июль ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади

Admin   06,08-2021 4105

Унга кўра, Марказнинг Молия-иқтисод бўлими бош мутахассиси Шерзод Иркинович Зубайдуллаев “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Ш. Зубайдуллаев меҳнат фаолиятини 2003–2006 йилларда Самарқанд шаҳридаги «Шарқ» клуби гардеробчиси лавозимида ишлашдан бошлаган, 2009–2013 йилларда Самарқанд вилояти Адлия бошқармасида ҳисобчи, иқтисодчи, етакчи бухгалтер, 2013–2018 йилларда «Адолат» нашриёти обуна бўлими менежери, етакчи бухгалтери, бош бухгалтери лавозимларида ишлаган. 2018 йил 1 июндан «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази Молия-иқтисод бўлими бошлиғи – бош бухгалтери, 2019 йил «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси Молия-иқтисод бўлими бошлиғи – бош бухгалтер вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимларида фаолият юритган.

2020 йил 20 ноябрдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси Молия-иқтисод бўлими бош мутахассиси.

Шерзод Иркинович Зубайдуллаевни ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.