Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йил октябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Admin   03,11-2022 1392

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йил октябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Унга кўра, Марказнинг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими бош маслаҳатчиси Шакиров Музаффар Муроджон ўғли “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Шакиров Музаффар Муроджон ўғли 1997 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2020 йилда Тошкент Халқаро Вестминстер университетини тамомлаган.

Шакиров Музаффар Муроджон ўғли меҳнат фаолиятини 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказида иш юритувчи лавозимида ишлашдан бошлаган. 2021-2022- йилларда мазкур Марказнинг Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

У 2022 йил 16 августдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Шакиров Музаффар Муроджон ўғлини ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.