Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг декабрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Admin   06,01-2023 1157

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси жамоаси орасидан 2022 йилнинг декабрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Унга кўра, Марказнинг статисти Шохобиддинов Сардорбек Равшанбек ўғли “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Шохобиддинов Сардорбек Равшанбек ўғли 1994 йил 22 декабрда Андижон вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2020 йилда Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.

Шохобиддинов Сардорбек Равшанбек ўғли меҳнат фаолиятини 2013 йилда «Хожи-ота» масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқшуноси лавозимидан бошлаган.

Шундан сўнг, 2018 йилдан 2019 йилга қадар “Англесей Фоод” масъулияти чекланган жамиятининг менежери, 2021 йил давомида эса “Сросус Течнологй” масъулияти чекланган жамиятининг финанисти лавозимларида самарали меҳнат фаолиятини амалга оширган.

2022 йил март ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси тизимида иш юритувчи котиб лавозимида фаолият юритиб, 2022 йил 17 августдан буён Марказнинг статисти лавозимида ишлаб келмоқда.

У ўзи фаолият кўрсатувчи лавозим зиммасига юклатилган тегишли вазифа ҳамда функциялардан келиб чиққан ҳолда, Марказ таркибий бўлинмалари томонидан юритиладиган барча турдаги статистик маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, уларни тегишлилиги бўйича юқори турувчи органларга тақдим этиш, таркибий бўлинмаларнинг фаолиятига оид архив маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, тақдим этилаётган статистик маълумотларнинг сифатли, ҳаққоний ва ишончли бўлишини таъминлаш, статистик маълумотларни ишлаб чиқувчи ва тайёрловчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, шакллантирилаётган маълумотларнинг асосли ҳамда тўғри баён қилинишида, аввалги ва жорий статистик ҳисоботларнинг таққосланиши ва таҳлил қилинишида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Шохобиддинов Сардорбек Равшанбек ўғлини ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.