Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг март ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

Admin   06,04-2022 2516

Унга кўра, Марказнинг Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими бош мутахассиси Маткаримова Дилором Кузиевна “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Маткаримова Дилором Кузиевна 1965 йил Хоразм вилояти, Шовот туманида туғилган, маълумоти олий, 1987 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Маткаримова Дилором Кузиевна меҳнат фаолиятини 1987 йилда Шовот тумани Махтумқули жамоа хўжалигининг аъзолигидан бошлаган.

1997-2021 йилларда «Савдогар» газетаси мухбири, “Миллий тикланиш” газетаси таҳририятининг бўлим муҳаррири, Бош муҳаррир ўринбосари, “Миллий тикланиш” ЎзМТДП Марказий кенгаши иш юритувчиси, “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг адабий ходими, мухбири, “Маънавият, маърифат, адабиёт ва санъати” масалалари бўлим муҳаррири, “Инсон ва қонун” ҳуқуқий газетаси таҳририяти “ижтимоий-сиёсий бўлими” мухбири, етакчи муҳаррири, бўлим бошлиғи, “Китоб дунёси” газетаси бош муҳаррири, “Оила ва жамият” газетаси мухбири, масъул котиби, “Адолат ижтимоий-сиёсий газетаси тахририяти” МЧЖ Партия турмуши ва парламент фаолияти бўлими мухбири, бўлим мудири, «Академнашр» МЧЖ муҳаррири лавозимларидада ишлаган.

У 2021 йил 12 октябрдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Маткаримова Дилором Кузиевнани ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.