Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг ноябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Admin   06,12-2022 1358

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси жамоаси орасидан 2022 йилнинг ноябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Унга кўра, Марказнинг Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими бош маслаҳатчиси Туремуратов Саламат Жоллибаевич “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Туремуратов Саламат Жоллибаевич 1993 йил Нукус шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2016 йилда Тошкент давлат юридик университетини, 2020 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.

Туремуратов Саламат Жоллибаевич меҳнат фаолиятини 2016 йилда Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг суд мажлиси котиби лавозимидан бошлаган.

Шундан сўнг, 2017 йилдан 2020 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тизимида инспектор, Тошкент юридик коллежида Фуқаролик ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси, Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судида девонхона мудири лавозимларида самарали меҳнат фаолиятини амалга оширган.

2020 йил декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси тизимида 2-тоифали иш юритувчи котиб, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритиб, 2021 йил 4 июндан буён Марказнинг Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

У ўзи фаолият кўрсатувчи бўлимнинг зиммасига юклатилган тегишли вазифа ҳамда функциялардан келиб чиққан ҳолда, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборот материалларини, ўқув қўлланмаларини тайёрлаш, телевидения, радио, ижтимоий тармоқлар, мактаблар, олий таълим муассасалари, давлат органлари ҳамда маҳаллалар кесимида фуқароларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний кафолатларини тушунтиришга мўлжалланган тарғибот тадбирларини амалга ошириш, турли хилдаги ҳуқуқий викториналарни ўтказишда фаол иштирок этмоқда. Бундан ташқари «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходимларининг меҳнат фаолияти билан узвий равишда уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида Заковат ўйинларини ва ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш учун спортнинг футбол тури бўйича мусобақаларни ташкиллаштиришда шахсий ташаббускорлик фазилатларини муносиб равишда намоён этмоқда.

Туремуратов Саламат Жоллибаевични ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.