Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2023 йилнинг февраль ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Admin   02,03-2023 1635

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси жамоаси орасидан 2023 йилнинг февраль ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Унга кўра, Марказнинг Веб-ресурслар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Гафуров Жамшид Зарипович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Жамшид Зарипович 1989 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2016 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2015 йилда “Ҳуқуқ оламида” газетасининг дизайнери лавозимидан бошлаган.

Шундан сўнг, 2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти дизайнери, 2018-2020 йилларда  Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармасида катта маслаҳатчи лавозимларида самарали меҳнат фаолиятини амалга оширган.

2020 йил 1 декабрдан буён Марказнинг Веб-ресурслар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Жамшид Зарипович ўзи фаолият кўрсатувчи бўлимнинг зиммасига юклатилган тегишли вазифа ҳамда функциялардан келиб чиққан ҳолда, фуқароларни мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг мазмун-моҳияти, амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳамда қонунчиликдаги тезкор янгиликлардан хабардор этувчи телеграм мессенжерида очилган “Ҳуқуқий ахборот” каналида қонунчиликдаги янгиликларни ёритишга мўлжалланган инфографикалар, флаерлар тайёрлаш, контентлар жойлаштириш, Марказ томонидан нашр этиладиган юридик адабиётлар, ҳуқуқий қўлланмалар ҳамда бошқа китобларни саҳифалаш, нашрга тайёрлаш ишларида фаол иштирок этмоқда.

Жамшид Зариповични ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.