Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2023 йилнинг март ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Admin   05,04-2023 1540

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси жамоаси орасидан 2023 йилнинг март ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Унга кўра, Марказнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хўжалик ишлари мудири Турсунов Абдушукур Абдувалиевич “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Абдушукур Абдувалиевич 1966 йил Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1991 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган, меҳнат фаолиятини 1-сон Иссиқхона хўжалиги ҳисобчиси лавозимидан бошлаган.

Шундан сўнг, 2009-2010 йилларда “Тошкенттуман газ” филиали «Абонент» хизмати назоратчиси, 2010-2011 йилларда “Носиржон Ўлмасхон” масъулияти чекланган жамияти ҳисобчиси, 2011-2012 йилларда “ИЛК ФАЙЗ ТАБАРРУК” масъулияти чекланган жамияти технологи лавозимларида самарали меҳнат фаолиятини амалга оширган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2015 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган «Адолат» нашриёти давлат корхонасининг хўжалик ишлари бўлими бошлиғи лавозимидан бошлаб, ўтган давр мобайнида турли масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

2020 йил 23 ноябрдан буён Марказнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хўжалик ишлари мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Абдушукур Абдувалиевич ўзи фаолият кўрсатувчи таркибий бўлинманинг зиммасига юклатилган тегишли вазифа ҳамда функциялардан келиб чиққан ҳолда, Марказ балансида бўлган асосий воситалар ҳамда товар-моддий ашёларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш, таркибий тузилмалар ходимларига хўжалик хизматларини кўрсатиш, хизмат кўрсатиш, товар-моддий бойликлар, хўжалик моллари, техника ва инвентарлар харид қилинишига оид шартномаларни расмийлаштириш, хўжалик мақсадларида харид қилиб олинган маҳсулотларнинг тўғри сарфланишини назорат қилиш, ёнғин хавфсизлигига қаратилган тадбирларнинг ўтказилишини ва ёнғинга қарши мосламаларнинг яроқли ҳолатда бўлишини таъминлаш, ҳудудларда китоб ярмаркаларини ташкил этиш ишларида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси жамоаси Абдушукур Абдувалиевични ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.