Юқорига

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Admin   07,04-2021 5232

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг март ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

Унга кўра, Марказнинг юрисконсульти Юлдашева Чарос Комиловна “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Чарос Юлдашева иш фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази Ташкилий назорат, таҳлил ва кадрлар бўлими 2-даражали инспектори лавозимидан бошлаб, Ташкилий назорат, таҳлил ва кадрлар бўлими мутахассиси, Қонун ҳужжатларига юридик ишлов бериш бўлими мутахассиси, Кадрлар бўйича бош мутахассис-девонхона мудири, Умумий бўлим бош маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.

2020 йил 23 ноябрдан ҳозирги кунга қадар “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази юрисконсульти лавозимида ишлаб келмоқда.

Чарос Юлдашева фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга оид миллий қонунчиликни халқаро стандартларга ва энг яхши хорижий амалиётларга мувофиқлаштиришда ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган келишувларга риоя этишда вужудга келадиган тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилиш, уларни қонуний бартараф этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Юлдашева Чарос Комиловнани ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.