Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Admin   08,11-2021 3446

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг октябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

Марказнинг Маркетинг, реклама ва обуна бўлими бош мутахассиси Ўринов Аҳрорбек Ахмадбекович 2021 йил октябрида “Ойнинг энг яхши ходими” деб эътироф этилди.

А.Ўринов 2009-2011 йилларда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журналининг обуна бўлимида мутахассис лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида 2010-2014 йилларда таҳсил олган. 2014-2019 йилларда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журналининг “Хатлар ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими”да муҳаррир бўлиб ишлаган. 2019-2020 йилларда “Ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришнинг долзарб муаммоларини ёритиш бўлими” етакчи муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.

2020 йил 1 декабрдан ҳозирги кунга қадар «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази “Маркетинг, реклама ва обуна бўлими” бош мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Ўринов Аҳрорбек Ахмадбековични ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.