Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг декабрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

Admin   05,01-2022 3263

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2021 йилнинг декабрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

Унга кўра, Марказнинг Веб-ресурслар билан ишлаш бўлими бўлими Юсуфжон Холман ўғли Нормуродов “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Юсуфжон Холман ўғли Нормуродов 1992 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2018 йилда Тошкент ахборот технологилялари университетини тамомлаган.

Юсуфжон Холман ўғли Нормуродов меҳнат фаолиятини 2018 йилда Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Дастурий таъминотларни бошқариш бўлими Веб-ресурсларни кузатув гуруҳи етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган.

У 2020 йил 1 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази Веб-ресурслар билан ишлаш бўлимида бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Юсуфжон Холман ўғли Нормуродовни ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.