Юқорига

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот markazi жамоаси орасидан 2022 йил апрель ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Admin   06,05-2022 2375

Унга кўра, Марказнинг Хўжалик ишлари мутахассиси Мансуров Азиз Фазилхонович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Мансуров Азиз Фазилхонович 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2019 йилда Ўзбекистон давлат техника университетини тамомлаган.

Мансуров Азиз Фазилхонович меҳнат фаолиятини 2005 йилда “Асака банк” Шайхонтоҳур филиали кредит бўлими мутахассиси лавозимидан бошлаган.

2009-2019 йилларда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали обуна, реклама ва экспедиция бўлими мутахассиси, етакчи мутахассиси, бўлими бошлиғи, 2020-2021 йилларда “Инсон ва қонун” газетаси хўжалик ишлари мудири лавозимларида ишлаган.

У 2021 йил 1 февралдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот markazi Хўжалик ишлари мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Мансуров Азиз Фазилхоновични ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.