Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йил июнь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Admin   04,07-2022 2048

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йил июнь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Унга кўра, Марказнинг Дастурий ва техник таъминот бўлими бўлими етакчи мутахассиси Ёрикулов Темурбек Рустам ўғли “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Ёрикулов Темурбек Рустам ўғли 1994 йилда Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғулган, маълумоти олий, 2018 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетининг бакалавриат босқичини тамомлаган.

Ёрикулов ўз меҳнат фаолиятини 2018 йил 5 декабрдан «УНИСОН.УЗ» ДУК 3-даражали мухандис лавозимидан бошлаган.

2021 йил 25 мартдан «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказининг Дастурий ва техник таъминот бўлимининг етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Ёрикулов Темурбек Рустам ўғлини ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.