Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг август ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Admin   06,09-2022 1806

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг август ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Унга кўра, Марказнинг Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими бош мутахассиси Ғайибназаров Шакарбой Иброҳим ўғли “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Ғайибназаров Шакарбой Иброҳим ўғли 1994 йил Самарқанд вилоятида туғилган, маълумоти олий,

2019 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Ҳуқуқшунос.

Ғайибназаров Шакарбой Иброҳим ўғли меҳнат фаолиятини 2020 йилда Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг Гулистон шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

Шундан сўнг, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида масъул лавозимда фаолият олиб борган.

У 2021 йил 29 мартдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказида турли лавозимларда самарали меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

Гайибназаров Шакарбой Иброҳим оғлини ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.