Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг июль ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Admin   04,08-2022 2064

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг июль ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди.

Унга кўра, Марказнинг Маркетинг, реклама ва обуна бўлими бошлиғи Кулдашев
Фахрутдин Абдулазизович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Кулдашев Фахрутдин Абдулазизович 1969 йил Термиз шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1996 йилда Тожикистон давлат университетини, 2001 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Кулдашев Фахрутдин Абдулазизович меҳнат фаолиятини 1986 йилда Сурхондарё вилояти прокуратурасининг умумий назарий бўлим инспектори лавозимидан бошлаган.

Шундан сўнг, 1988-1990 йилларда УССР, Харков шаҳри 7454-«Я»-сонли ҳарбий қисм иш юритувчиси, ефрейтори,  1993-1996 йилларда «Парвина» номли кичик корхона юристи, 1996-1997 йилларда «Термизқурилиш» АЖ юристи, 1997-1998 йилларда «Сурхондарёқурилиш» АЖ ва ЖК ассоциацияси юристи ва хусусийлаштириш бўлими бошлиғи, 1998-2020 йилларда эса Адлия вазирлиги тизимида турли  маъсулиятли лавозимларда меҳнат фаолиятини амалга оширган.

Кулдашев Фахрутдин Абдулазизович 2002 йилда «Шуҳрат» медали билан, 2021 йилда “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

У 2020 йил 23 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази Маркетинг, реклама ва обуна бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Кулдашев Фахрутдин Абдулазизовични ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.