Юқорига

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг январь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

Admin   07,02-2022 2791

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази жамоаси орасидан 2022 йилнинг январь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқлади.

Унга кўра, Марказнинг Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими бош маслаҳатчиси Розимова Лобар Шухрат қизи “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Розимова Лобар Шухрат қизи 1996 йил Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида туғилган, маълумоти олий, 2019 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.

Розимова Лобар Шухрат қизи меҳнат фаолиятини 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Беруний тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими етакчи маслаҳатчиси (0.5 ставка), етакчи маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

У 2021 йил 19 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Розимова Лобар Шухрат қизини ушбу эътироф билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.