Юқорига

“Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови натижалари аниқланди

Admin   23,12-2022 1501

“Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови натижалари аниқланди

Хабарингиз бор, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан “Энг яхши инновацион лойиҳа” танлови ўтказилиши эълон қилинган.

Танловда қатнашиш учун аризалар (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) 2022 йил 10 декабргача махсус телеграм боти орқали қабул қилинди.

Шунга кўра, белгиланган муддатга қадар танловда иштирок этиш учун жами 28 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушди.

Эслатиб ўтамиз, танлов мақсадига кўра, иштирокчилар аҳолига айниқса, ёшларга қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини англатиб бориш, уларда Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан доимий танишиб боришини таъминловчи инновацион лойиҳаларни тақдим этиши назарга тутилган эди.

Шунга мувофиқ, иштирокчиларнинг инновацион лойиҳа ва ғоялари белгиланган тартибда комиссия аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижаларга кўра, тақдим этилган инновацион лойиҳа ва ҳужжатлар танлов низомига номувофиқлиги (жумладан, тўлиқ шакллантирилмаганлиги, камчиликлар мавжудлиги, шунингдек лойиҳаларнинг долзарблиги ва ҳуқуқий онгни юксалтиришдаги имконияти етарли даражада эмаслиги, асосан бир йўналиш билан чекланиб қолганлиги, танлов мазмунига мос бўлмаган лойиҳалар тақдим этилганлиги) жиҳатдан иштирокчилар ғолибликка тавсия этилмади.